ALOQA UCHUN

«Фарғона ҲЭТК» АЖ: ЖОЙЛАРДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛИБ, ТЕМИР-БЕТОН ТАЯНЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

«Фарғона ҲЭТК» АЖ:  ЖОЙЛАРДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛИБ, ТЕМИР-БЕТОН ТАЯНЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

«Фарғона ҲЭТК» АЖ  тасарруфидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан Президентимизнинг ПҚ-2661 сонли қарорига асосан вилоятнинг барча ҳудудларида электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб бориляпти.

Жумладан, Учкўприк туманининг “Қораянтоқ” МФЙ ҳудудидаги 335-сонли трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча қуввати 100 кВА бўлган янги трансформатор пункти ҳамда 0,6 км – 10 кВли, 1,2 км узунликдаги 0,4 кВли янги электр узатиш тармоғини қуриш мақсадида темир-бетон таянчларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва белгиланган мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида “Боймаҳалла” МФЙ ҳудудидаги мавжуд 0,4-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирдан чиқариш, дарахт шохларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, авария ҳолатидаги таянчларни соз ҳолатга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ёзёвон ТЭТК заҳматкашлари томонидан эса 137-сонли трансформатор пунктини юклама марказига кўчириш учун 10 кВли тармоқ тортилмоқда.

«Фарғона ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати.

  • 22.07.2020
  • 1572
Sayt xaritasi