ALOQA UCHUN

НУРОБОДЛИКЛАРНИНГ ХОНАДОНЛАРИ НУРГА ТЎЛМОҚДА

НУРОБОДЛИКЛАРНИНГ ХОНАДОНЛАРИ НУРГА ТЎЛМОҚДА

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ таркибига кирувчи Нуробод туман электр таъминоти корхонаси  ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Улус” МФЙнинг “Гузартеппа” гузари ҳудудида 21 дона 10 кВли юқори кучланишли,  9 дона 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғи учун темир-бетон устунлари, шунингдек, 1 дона 100/10 кВАли  трансформатор ўрнатилди. “Халқаобод” МФЙ ҳудудида ҳам 20 дона 10 кВли юқори кучланишли,  10 дона 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига темир-бетон устунлари ўрнатилиб, 100/10 кВАли трансформатор ўрнатилди.

Бундан ташқари, “Жом” МФЙда ҳам бу борадаги ишлар уддаланиб, хусусан, 14 дона 10 кВли юқори кучланишли,  1 дона 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига темир-бетон устунлар, 2 дона 100/10 кВАли ва 63/10 кВАли трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, ҳозирги кунда “Нуриддин”, “Саройқўрғон”, “Гирдиқўрғон”, “Тегирмонбоши” маҳаллаларига 11 дона 10 кВли юқори,  20 дона 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига темир-бетон устуни, 1 дона 100/10 кВАли  трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Булар ҳаммаси эмас. Бу ерда 0,3 км 10 кВли юқори кучланишли ҳамда 1,2 км 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига замонавий СИП кабеллари тортиш каби саъй-ҳаракатлар натижасида Нуробод туман аҳолисининг электр таъминотини янада яхшилашга эришилаётир.

 "Самарқанд ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 22.07.2020
  • 2214
Sayt xaritasi