УЧТЕПА ВА СЕРГЕЛИ ТЭТК ИШЧИ-ХОДИМЛАРИНИНГ ЗАҲМАТИ САМАРА БЕРМОҚДА
«Toshkent shahar ETK» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси бўйича жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Айни вақтда Учтепа тумани ҳудудида жойлашган «Ўткир» МФЙ, Тақачи кўчаларидаги «Мотор-1,2» 1133-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи паст кучланишли қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво тармоғида якуний монтаж, шунингдек, айни тумандаги Чилонзор 25-мавзе «Нуробод» МФЙ, «Тульский-1,2» фидеридан таъминланувчи 3376-сонли трансформатор нимстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сергели туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимларининг аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳам таҳсинга лойиқ. Айни пайтда энергетиклар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида тумандаги «Олтин водий» маҳалласи ҳудудида жойлашган қуввати 0,6 кВ бўлган юқори кучланишли 3270-сонли трансформатор нимстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилаётир.
Таъкидлаш жоизки, соҳа заҳматкашларининг карантин талабларига риоя этган ҳолда, ўз вазифаларини астойдил бажараётгани туфайли маҳаллий истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти янада яхшиланмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.