“ЯНГИЙЎЛ” МФЙ ҲУДУДИДА ДАСТУР АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ ТАРМОҚ ТОРТИЛМОҚДА
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросига асосан, Учкўприк туман электр таъминоти корхонаси томонидан туманнинг қатор МФЙ ҳудудларида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, туманнинг “Янгийўл” МФЙ ҳудудида жойлашган 268-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш тармоғининг жами 1,5 км узунликдаги қисмини янгилаш мақсадида ҳудудга 60 дан ортиқ темир-бетон таянч олиб келиб ўрнатилди.
Лойиҳа асосидаги ишлар якунига етгач, ушбу ҳудуддаги 150 дан ортиқ истеъмолчининг электр энрегиясига бўлган талаби тўлиқ қаноатлантирилади.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.