ALOQA UCHUN

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

"Тошкент  ҲЭТК" АЖ томонидан республикамизда давом этаётган карантин даврига қарамай, жамиятнинг барча соҳаларида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда. Тошкент вилоятининг барча туманларида  аҳолининг электр таъминотини янада яхшилашда хавфсизлик техникаси талабларига амал қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Хусусан, Зангиота туман электр таъминоти корхонаси "Сергели" устачилик бўлими ишчилари томонидан фидер "Турмонов"  ХТ ТП-178 трансформатор пунктини кўрикдан ўтказиш, Янгийўл шаҳар электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан КЛ-6 кВ фидер "Шифохона-1" ТП-28 ва ТП-29 лар оралиғидаги шикастланган кабелни таъмирлаш ишлари меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилди.

Бўка тумани электр таъминоти корхонаси ишчилари "Дўнгқўрғон" нимстанциясида МШБ-35,  1-2-СШни кўрикдан ўтказиш,  Қуйи Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан "Учқун" нимстанциясида 2500 кВАлик трансформатор янги 4000 кВА қувватлисига алмаштириш ишлари бажарилди. Шу билан бирга, Бўстонлиқ тумани электр таъминоти корхонаси нимстанциялар хизмати томонидан 110/10 кВли "Бақачўл" нимстанцияси Т-1 ва ячейка “Ввод-10” кВда авариявий ўчишдан кейин зудликда бунинг келиб чиқиш сабаблари, таъмирлаш, авариявий тиклаш ишлари олиб борилди.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар вилоятнинг бошқа электр таъминоти корхоналарида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.

"Тошкент  ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 20.07.2020
  • 1528
Sayt xaritasi