РЕЖА АСОСИДА МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ КАРАНТИН ДАВРИДА ҲАМ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан жорий йилда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хавфсизлигини доим назорат қилаётган соҳа ходимларининг бугунги карантин даврида масъулияти ва талаби янада ошди, боз устига куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Кунлик режага кўра, ўз фаолияти давомида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳар қандай мурожаатни тезлик билан бартараф этиш, электр тармоқларидаги авария ҳолати, яъни шикастланган юқори кучланишли кабелларни монтаж қилиш, қолаверса аҳолига бир меъёрда сифатли электр энергиясини етказиш учун жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларида (ТП) мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб бориш каби муҳим вазифалар бажарилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, жорий йилнинг ўтган икки чорагида «Миробод ТЭТК» - 50 та, «Учтепа ТЭТК» - 53 та, «М. Улуғбек ТЭТК» - 84 та, «Шайхонтоҳур ТЭТК» - 61 та, «Сергели ТЭТК» - 57 та, «Бектемир ТЭТК» - 16 та, «Яшнобод ТЭТК» - 57 та, «Юнусобод ТЭТК» - 78 та, «Яккасарой ТЭТК» - 50 та, «Олмазор ТЭТК» - 66 та ҳамда «Чилонзор ТЭТК» - 65 та электр энергиясини тақсимлаш пунктларида мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бунда жамият мутасаддилари томонидан ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишлари юзасидан кунлик амалий ишлардан олдин йўриқномалар ўтказилиши йўлга қўйилган бўлиб, олиб борилаётган барча ишлар доимий иш тартиби асосида ташкил этилган.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.