ALOQA UCHUN

АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳияти инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу борадаги ислоҳотларни амалга оширишда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ишчилари томонидан аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар эса ўз ўрнига эга.

Хусусан, Навбаҳор туман электр таъминоти корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорининг 2020 йил режасига асосан, 82,5 км электр узатиш тармоқлари ва 35 дона трансформатор пунктини модернизация ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Айни вақтда, “Сарбозор”, “Келачи” ва “Учтут” маҳаллаларида ишчи-ходимлар томонидан қизғин курилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Сарбозор худудида темир-бетон таянч ўрнатилган бўлиб, 2 дона трансформатор пункти янгидан ўрнатиш ва 3,5 км СИП кабель тармоғи ва 10 кВли АС кабеллари тортиш ишлари бажарилмоқда.

“Учтут” маҳалласида яшовчи аҳоли учун сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 8,2 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари қуриш, 3 дона трансформатор пункти ўрнатиш ва эски сим ёғочларни алмаштириш бўйича қизғин ишлар давом этмоқда. “Келачи” маҳалласида эса фуқароларимиздан келиб тушган мурожаатлар ўз ечимини топмоқда. Бу ерда эски сим ёғочлар ўрнига темир-бетон таянчлардан 1,7 км ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 16.07.2020
  • 1621
Sayt xaritasi