ALOQA UCHUN

МУРАККАБ ЖАРАЁНЛАРДА ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ АҲАМИЯТГА МОЛИК ВАЗИФАГА АЙЛАНМОҚДА

МУРАККАБ ЖАРАЁНЛАРДА ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ АҲАМИЯТГА МОЛИК ВАЗИФАГА АЙЛАНМОҚДА

"Андижон ҲЭТК" АЖнинг туман  ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда истеъмолчиларга намунали хизмат кўрсатиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябридаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2661 сонли қарори дастуриламал бўлмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан "Боғишамол" МФЙ ҳудудида 453-сонли трансформатор 0,4 кВли ҳаво тармоғи  замонавий СИП симларга алмаштирилиб, реконструкция қилинди. Янги устунлар ўрнатиш ишлари натижасида "Фаробий" МФЙ ҳудудидаги ТП-21А 0,4 кВли  ҳаво тармоғида эски яроқсиз устунлар янги темир-бетон таянчларга алмаштирилди.

Шу билан бир қаторда аҳолидан уйда қолиш талаб этилаётган карантин даврида электр энергияси таъминоти бўйича келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни зудлик билан кўриб чиқиш ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, паст кучланишли кабель тармоқларидаги юзага келган аварияли ҳолатлар, қолаверса, аҳолига бир меъёрда узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳар  "Ишчилар" МФЙ ҳудудида ТП-565 ва ТП-454 оралиғи фидер “Калкон”, "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида ТП-355 ва ТП-18 трансформатор оралиғи фидер “Эл-тармоқ”нинг 6 кВ кучланишли кабель тармоғидаги носозликларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Бу каби ишлар барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан режа асосида амалга оширилмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 16.07.2020
  • 1269
Sayt xaritasi