ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИ ДОИМО УСТУН
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари карантин даврида аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси таъминотида узилишларга йўл қўймаслик мақсадида ўз фаолиятини доимий равишда олиб бормоқдалар.
Шу билан бир қаторда, аҳолидан уйда қолиш талаб этилаётган карантин даврида, электр энергияси таъминоти бўйича келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни зудлик билан кўриб чиқиш ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, паст кучланишли кабель тармоқларидаги юзага келган авария ҳолати, қолаверса аҳолига бир меъёрда узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, белгиланган режа асосида жойлардаги мавжуд ҳар бир электр энергиясини тақсимлаш пунктларида истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Мисол учун, Давлат дастурларига биноан белгиланган чора-тадбирлар асосида иш режа бўйича Олмазор тумани “Олтинсой” МФЙдаги Қора-Қамиш ½ мавзе ҳудудидаги 4А-, 5А-сонли кўп қаватли уйларни паст кучланишли 0,4 кВли кабель тармоқларидаги аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари тумандаги “Шон-Шуҳрат” МФЙ Қора-Қамиш 2/4 мавзеси Фидер “Пограничный-1,2” узатмасидан таъминланувчи ТП-2767-сонли трансформатор нимстанциясида ҳам аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жорий таьмирлаш ишлари ташкил қилинган.
Пойтахтимизнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.