ПАХТАОБОД ТЭТК: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК РЕЖА АСОСИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА
Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалалари муҲим аҳамият касб этади. Шу маънода жорий йил Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан Ўзбекистон Президентининг ПҚ–4407 сонли тегишли қарорига мувофиқ, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириш мақсадида тумандаги “Мустақиллик” МФЙ, “Обод” МФЙ ҳудудларига 1 дона янги КТПм-100/10 кВА қувватга эга трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек, “Кайр” МФЙ ҳудудига ҳам 1 дона янги КТПс-160/10 кВА қувватли ТП ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш жоизки, 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида узунлиги 157,3 км бўлган 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 64 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, шу кунга қадар 24 дона ТП ўрнатилди. Бундан ташқари, Пахтаобод ТЭТК тасарруфида бўлган “Шомат” МФЙ, “Тупажувоз” МФЙ, “Маъшал” МФЙ, “Юқори” МФЙ, “Боғигулистон” МФЙ, “Учкўза” МФЙ, “Сой” МФЙ ҳамда “Терактаги” МФЙлардаги аҳоли электр энергияси истеъмолчиларини электр таъминотини яхшилаш мақсадида 5,9 км узунликдаги 10/0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоқлари қуриб битказилди.
Давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Обод қишлоқ” Дастури доирасида тумандаги МФЙлар ҳудудларидаги таъмирталаб ҳолатдаги 33 дона трансформатор пункти ҳамда 82 км узунликдаги 10/04 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини тўла таъмирлаш ишлари бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, айни кунгача 7 та трансформатор пунктида бу борадаги ишлар ниҳоясига етказилди.
“Обод маҳалла” Дастури доирасида эса, жорий йилда 23,5 км узунликдаги 10/0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоқларида тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, жами 47,2 км узунликдаги 10/0,4 кВли ҳаво ва ер ости электр узатиш тармоқларини жорий таъмирдан чиқариш юзасидан ишлар поёнига етказилмоқда.
“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.