Шу қаторда "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳам бу борада кўплаб ишларни амалга оширмоқда.
Жумладан, Урганч туманининг Дўрман қишлоғидаги "Араблар" маҳалласида ҳам қарор асосида катта кўламдаги ишлар қилинмоқда. Дастур асосида ушбу ҳудудга 250 кВАлик қўшимча трансформатор тортилган бўлса, эндиликда электр тармоқларини ўтказиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Бугунги қадар режа асосида юқори кучланишдаги 10 кВ лик 33 дона ва паст кучланишли 0,4 кВлик 21 та электр устун ўрнатилди. Бундан ташқари 10 кВлик 1 км ҳаво электр тармоқлари ўтказилди. Истеъмолчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида хонадонларнинг фасот қисмидан 1 км узунликдаги сип кабеллари ўтказилди. Ушбу ҳудуддаги электр энергиясини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Истеъмолчилар эса бундай иш жараёнида жуда мамнун.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.