ALOQA UCHUN

“МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА” МФЙНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

“МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА” МФЙНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб борасида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоят бўйлаб барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида ишлар анчагина қизғин кетмоқда.

Хусусан, айни пайтда Давлат дастурлари асосида қатор МФЙ ҳудудларига янги трансформатор пунклари ўрнатилиб, янги замонавий электр узатиш тармоқлари тортилмоқда. Бундан ташқари мавжуд тармоқларни мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, электр қурилмаларни узоқ вақт давомида сифатли ишлашига олиб келади.

Биргина мисол, айни кунларда Ёзёвон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан туманнинг “Марказий Фарғона” МФЙ ҳудудида жойлашган 86-сонли трансформатор пунктини ҳамда ушбу трансформатор пункти орқали таъминланувчи мавжуд 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини 1,2 км узунликдаги қисмида тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йил бошидан туман бўйича жами 14,5 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоғи, 23 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Бугунги кунда туманнинг "Хонобод", "Сойбўйи", "Қоратепа", "Чўлигулистон" ҳамда "Истиқлол" МФЙларида ҳам бу каби ишлар давом эттирилаётгани натижасида тумандаги 4500 дан ортиқ истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланмоқда.

  “Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 08.07.2020
  • 1501
Sayt xaritasi