ALOQA UCHUN

ШАЙХОНТОҲУР ТЭТК: БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ТЎЛИҚ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ШАЙХОНТОҲУР ТЭТК: БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ТЎЛИҚ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод маҳалла дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Давлат дастурлари ижроси доирасида айни вақтда Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан «Лабзак» МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи 3431-сонли трансформатор нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, жумладан, электр тармоқларни дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги электр узатиш кабель тармоқларини таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси мутасаддилари томонидан бу каби ишлар аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида олиб борилмоқда. Зеро истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш энергетикларимизнинг асосий вазифаси саналади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 03.07.2020
  • 1541
Sayt xaritasi