ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ АЁВСИЗ КУРАШАМИЗ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ АЁВСИЗ КУРАШАМИЗ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат тушунчасини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани бот-бот уқтирилмоқда. Шу маънода 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун коррупция иллатига барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун 2017 йил 2 февралда давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масаладир. Гарчи уни бажариш учун масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаога эришиш мумкин. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида мутасадди шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан курашишни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ да ўтказилган навбатдаги мажлисда шу ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ҳар бир фуқаронинг иши бўлмоғи лозимлиги қайд этилди.

Учрашувни ташкиллаштирган корхонанинг юридик бўлими бошлиғи Ш. Даниярова ва бўлим юристи Б. Темирханова йиғилганларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтаришди.

“Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 01.07.2020
  • 1547
Sayt xaritasi