ALOQA UCHUN

ЗИММАДАГИ ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ

ЗИММАДАГИ ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ

Соҳада «хавфсизлик» ибораси ҳар бир энергетикнинг зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки биргина эътиборсизлик — катта фалокатларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, кутилмаган табиий офатлар, фавқулодда вазиятларга доим ҳушёрлик, тезкорлик ва эътибор талаб этилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ  тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда, кундалик иш фаолиятлари давомида жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктлари ҳамда ер ости кабель тармоқлари ва ҳаво тармоқларида тортилган СИП симларини улаш каби ишларни амалга оширадилар. Зеро аҳоли ва истеъмолчиларга бир меъёрда узлуксиз ва сифатли электр энергияси таъминотини етказиб беришга қаратилган устувор вазифалардан биридир. 

Хусусан, Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари юқоридаги ақидага амал қилган ҳолда тумандаги 1-мавзе «Чилонзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган ТП-1023-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланувчи 33-сонли кўп қаватли уйга келадиган паст кучланишли шикастланган электр  кабель тармоғини юқори кучланишли кабель тармоғига алмаштириш чораларини кўришди. Шунингдек, ҳуддуда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмокда.

Бундан ташқари, Чилонзор туманининг 5-,6-,17-18-мавзеларидаги 6000дан зиёд кўп қаватли аҳоли хонадони, «Дўмбиробод» кўчасидаги 205 та ҳамда «Ўсмир» кўчасидаги 46 та ерли аҳоли хонадони учун мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктлари, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Изза», «Шарқ», «Гулистон» кўчаларидаги аҳоли учун ўрнатилган 10 та электр энергиясини тақсимлаш пункти, Бектемир туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан «Зилола» ва «Роҳат» МФЙдаги жами 2600га яқин аҳоли хонадони учун ўрнатилган 6 та электр энергиясини тақсимлаш пункти ва ер остидан ўтган кабель тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар, аварияларни олдини олиш, электр қурилмаларининг узоқ йил меҳнат қилишини таъминлашдан иборат.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 26.06.2020
  • 1530
Sayt xaritasi