ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАР ЎЗ ВАҚТИДА МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНИШИ УЛАРНИ УЗОҚ ВАҚТ СИФАТЛИ ВА СОЗ ҲОЛАТДА ХИЗМАТ ҚИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАР ЎЗ ВАҚТИДА МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНИШИ УЛАРНИ УЗОҚ ВАҚТ СИФАТЛИ ВА СОЗ ҲОЛАТДА ХИЗМАТ ҚИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жорий бошида тасдиқланган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш, ҳар бир ишни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш борасидаги аниқ чора-тадбирлар  режасига асосан вилоят бўйлаб кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини тўлиқ кўрикдан ўтказиш, носоз изоляторларни алмаштириш, салқи симларни тортиш, таянчлар тиклигини кўриб чиқиш ва тўғрилаш, мавжуд нимстанциялардаги юқори қувватли трансформаторларни мой сатҳини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасидаги ишлар олиб борилаётир.

Бундан ташқари “Фарғона ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан ҳудудларни электр энергияси билан таъминловчи 6-10 кВли электр узатиш тармоқлари, ушбу тармоқларга уланган трансформатор пунктлари режага асосан мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, электр қурилмаларини узоқ вақт сифатли ва соз ҳолатда хизмат қилишини таъминлайди.

Биргина мисол тариқасида, бугун Фарғона шаҳар Киргули мавзесида жойлашган 6 кВли “Шифокор” электр узатиш тармоғидан таъминланувчи 344-сонли трансформатор пункти режага асосан мукаммал таъмирдан чиқарилди.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

  • 25.06.2020
  • 1644
Sayt xaritasi