ALOQA UCHUN

"ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ: ТУРИЗМНИ БИРГАЛИКДА РИВОЖЛАНТИРАМИЗ

"ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ: ТУРИЗМНИ БИРГАЛИКДА РИВОЖЛАНТИРАМИЗ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2071-сонли баёнига асосан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманини,  мамлакатимиздаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, комплекс тарзда туристик иқтисодий ҳудудга айлантириш, бу ерда туризмни кенг ривожлантириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган. Бунда узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш энг долзарб масала ҳисобланади.

Шу маънода, "Тошкент ҲЭТК" АЖ томонидан бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Бўстонлиқ туманига вилоятнинг қатор туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчилари сафарбар этилган.  

Шу кунга қадар катта кўламдаги ишлар амалга оширилиб, тоғли туманнинг сўлим маҳалла ҳудудлари – Чимён йўли кўчалари автотрассаси, “Новобод”  МФЙ, “Юсуфхона” МФЙ, “Янгиобод” МФЙ каби маҳаллаларда электр энергияси ускуналарини қуриш, реконструкция ва таъмирлаш жадаллик билан олиб борилмоқда. Ёғоч таянчларни янги темир-бетон устунлари, эскирган симларни замонавий турдаги СИП ўтказгичларга алмаштириш ишлари бажарилмоқда.

Айни кунларда 10 кВли "Юсуфхона" фидеридан чиқувчи ҳаво тармоғининг 0,7 км қисмини реконструкция ишлари амалга оширилиб, режа-жадвал асосида босқичма-босқич ТП-529, ТП-289, ТП-530, ТП-335, ТП-1067, ТП-760лардан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва юқори қувватли ТПларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу каби чора-тадбирлар учун жамият мутасаддилари томонидан барча зарур ускуналар ўз муддатларида етказиб берилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Энг асосийси, бу каби амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун кенг имкониятларни яратиш баробарида аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.                                                                                                                                                                          

"Тошкент ҲЭТК" АЖ жамоаси ҳам вилоятда туризмни ривожлантириш йўлида  олиб борилаётган ислоҳотларда ўз ҳиссасини қўшишда давом этаверади.

"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 19.06.2020
  • 1401
Sayt xaritasi