ALOQA UCHUN

САРДОБА ТУМАНИДА ШУ КУНГАЧА 7,75 КМ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ СИП СИМЛАРГА АЛМАШТИРИЛДИ

САРДОБА ТУМАНИДА ШУ КУНГАЧА 7,75 КМ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ СИП СИМЛАРГА АЛМАШТИРИЛДИ

Сардоба туманидаги сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса натижасида “Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан электр тармоқларига етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, "Қўрғонтепа", "Юртдош" ва "Дўстлик" маҳаллаларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган жадвал асосида қурувчилар объектлари бўлган шикастланган хонадонларга вақтинчалик электр энергия  таъминотини етказиб бериш ишлари амалга оширилиб, бу ерда бир кунда 1 км, тадбир бошидан эса 7,75 км электр узатиш тармоқлари СИП симларга алмаштирилди.

Умуман олганда, Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида бир кунда 2,1 км, тадбир бошидан 23,24 км электр узатиш тармоқлари замонавий йўқотишлари кам бўлган СИП  симларига амаштирилди.

Бундан ташқари, жами 110 дона,  тадбир бошидан эса 513 дона кўча ёритиш чироқлари ўрнатилиб, эндиликда кўчалар тунда ҳам ёруғ кўринишга эга бўлди.

Реконструкция ишлари давом этмоқда.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 18.06.2020
  • 1644
Sayt xaritasi