ДАСТУР АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ ТАРМОҚЛАР ТОРТИЛМОҚДА
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, жорий йил давомида Учкўприк тумани бўйича жами 3 дона турли қувватдаги трансформатор пункти, 8,0 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқларини янги қуриш ишлари бажарилди.
Биргина мисол, туманнинг “Полохон” МФЙ ҳудудида жойлашган 277-сонли трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча янги трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу трансформатор пунктига уланган 0,4 кВли электр узатиш тармоғи ўрнига янги электр узатиш кабель тармоғига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа якунига етгач, ҳудуддаги 200 дан ортиқ истеъмолчининг электр энрегиясига бўлган талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, сифатли электр энергияси билан таъминланади.
Бу каби ишлар айни пайтда туманнинг “Бекмурод” ҳамда “Тинчлик” МФЙларида ҳам амалга оширилмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати