“Тошкент ҲЭТК” АЖ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
“Тошкент ҲЭТК” АЖ томонидан Нурафшон шаҳридаги "Машъал" МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросига асосан электр тармоқларни янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, бу ерда 1,5 км узунликдаги электр тармоқларини тортиш ва бир дона трансформатор пункти ўрнатиш ишлари режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 1 км масофадаги ишлар уддаланди. Бундан ташқари, 227-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар “Тошкент ҲЭТК” АЖнинг барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида режа асосида амалга оширилаётир.
Бунга Зангиота ва Бўка туманлари, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхоналари заҳматкашлари томонидан нимстанцияларда мукаммал ва жорий таъмирлаш, трансформаторларга мой қуйиш, СИП кабелларини тортиш, осилган симларни демонтаж қилиш ва бошқа қатор ишлар тизимли олиб борилаётгани ёрқин мисол бўлолади.
“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.