ALOQA UCHUN

«ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА

«ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод маҳалла» дастури тўғрисидаги фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги Шайхонтоҳур туманига қарашли «Гулобод» ва «Ўзбекистон» маҳаллалари ҳам ПҚ-2661 сонли қарорга асосан «Обод маҳалла» дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда мазкур ҳудудлардаги электр узатиш кабель тармоқларини таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Тумандаги «Гулобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган ПС «Айний» нимстанциясидан таъминланувчи “Уйғур” 1,2 фидерлари юқори кучланишли 10 кВли 692-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 28-29-сонли кўп қаватли уйлардаги эски кабель тармоқлари ўрнига 240 м узунликдаги янги кабель тармоқлари ўтказилмоқда. Бунинг натижасида ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган 80 га яқин  аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланади.

Маълумки, вақт ўтиши билан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаби ортиши ҳамда ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил топиши мавжуд трансформатор пунктларининг ўта юклама билан ишлашига олиб келади. Шуни инобатга олган ҳолда, белгиланган Давлат дастурлари ижроси юзасидан эндиликда туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудидаги РП «Урожайная»  узатмасидан таъминланувчи юқори кучланишли 6 кВга эга бўлган «Воинский-1» кабель тармоғига янги қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатиш ишлари  олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар ниҳоясига етгач, 200 дан ортиқ хонадон янада сифатли электр энергиясидан баҳраманд бўлади, – дейди Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси раҳбари А. Мусамедов.

Таъкидлаш жоизки, бу каби саъй-ҳаракатлар истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилгандир.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 17.06.2020
  • 1304
Sayt xaritasi