“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖ: 40 НАФАР МУТАХАССИСИМИЗ СИРДАРЁЛИКЛАРГА КЎМАККА ЮБОРИЛДИ
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба ҳамда Мирзаобод туманларида сув тошқинида талафот кўрган аҳоли пунктларининг электр энергияси таъминотини тиклашга кўмаклашиш мақсадида юборилган 40 нафарга яқин мутахассис бор имкониятларини ишга солган ҳолда астойдил меҳнат қилишмоқда.
Жумладан, уларнинг саъй-ҳаракати билан сув тошқинидан зарар кўрган электр тармоқларини қисқа вақт ичида тиклаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, янги замонавий электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари бажарилди.
Ҳозирги кунда Мирзаобод тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида жойдашган 35/10 кВли “Учтом” нимстанциясидан чиқувчи, 10 кВли “Навбаҳор” фидеридан таъминланувчи 372–сонли трансформатор пунктини таъмирлаш, ушбу трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли янги электр узатиш тармоқларини қўриш ишлари олиб борилмоқда.
Ходимларнинг кун давомида хавфсиз ишлашларини ташкил қилиш ишлари мутасаддиларнинг доимий назоратига олинган.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.