НИМСТАНЦИЯЛАРДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТИЗИМЛИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоят ҳудудида жойлашган барча нимстанцияларда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини белгиланган тартиб бўйича етказиб берилишини таъминлаш, электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишлари тизимли олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросига асосан жамият ходимлари томонидан Поп тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда.
"Наманган ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.