ПОЙТАХТ ТУМАНЛАРИДА МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ АВЖИДА
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналарида аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича кенг кўламли мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни вақтда, кунлик иш режаси бўйича белгиланган вазифаларни бажариб келаётган пойтахт туман электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларини назорат текширувлари, аниқланган носозликларни бартараф этиш, қолаверса ободонлаштириш каби доимий ишлар ўтказиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманлар ҳудудларидаги МФЙларда ҳаво ҳамда ер остидан ўтган кабель тармоқларида монтаж ишлари олиб борилаётир.
Жумладан, Чилонзор туман электр таъминоти корхонасининг ишчи-ходимлари томонидан «1 катта Чилонзор» нимстанциясидан чиқувчи, «Лочин» фидеридан «Чилонзор» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи паст кучланишли 0,4 кВли кабель тармоқлари, шунингдек, туманнинг «Юксак» нимстанциясидан таъминланувчи «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг Чилонзор йўналишида олиб борилаётган 10 кВли юқори кучланишли кабель тармоқларида бу борадаги ишлар якунига етказилди.
Бундан ташқари, Сергели туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам «Пригородный» нимстанцияси «Победа» фидеридан таъминланувчи юқори кучланишли 10 кВли ер остидан ўтган кабель тармоқларида ҳам юқоридаги вазифалар бажарилиб, Йўлдош мавзеси «Чорбоғ» МФЙ 2831-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларини шох-шаббадан тозалаш ҳамда 3-мавзе «Ал-Фарғоний» МФЙ ҳудудидаги 2810-сонли тарнсформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари ҳам айни вақтда тумандаги Бешқайрағоч маҳалласидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи, Бекобод фидери, 2004-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВли паст кучланишли кабель тармоқларида реконструкция ишларини бажармоқдалар. “Музыкальный-2” фидери, 2608-, 490-сонли трансформатор нимстанциялари оралиғидаги 10 кВли юқори кучланишли кабель тармоғига янги 6707-сонли трансформатор нимстанциясини улаш учун ер қазиш, монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Бу борадаги ишларни бажаришда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилмоқдалар.
Юқоридаги вазифалар Бектемир туманида ҳам тизимли олиб борилмоқда. Бу ерда ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилиб, айни пайтда Нурафшон маҳалласидаги 2671-сонли трансформатор пункти ҳамда 0,4 кВ паст кучланишли электр узатиш линиялари тўлиқ кўрикдан ўтказилди. Ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш каби вазифалар уддаланмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар жамиятнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.