ALOQA UCHUN

ХОРАЗМДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ – АМАЛДА

ХОРАЗМДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ – АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги фармонига асосан Хоразм вилояти ҳудудида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари ижроси доирасида  “Хоразм ҲЭТК” АЖ томонидан истеъмолчилар электр энергияси таъминотини янада яхшилаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳридаги "Олма боғ" маҳалласида Дастур асосида қўшимча 400/6 кВА қувватига эга шаҳар типидаги замонавий трансформатор ўрнатилиб, 1,4 км узунликда 0,4 кВлик электр тармоқлари ер остидан ўтказилди. Натижада ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган 520 та аҳоли хонадонида электр энергияси сифати янада яхшиланди.


 

Маҳалламизга "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан янги трансформатор ўрнатилгани, унинг хавфсиз ишлаши учун эса электр тармоқларининг ер остидан ўтказилгани бизни янада қувонтирди.  Бундай шароитлар яратиб бераётган жамият мутасаддилари, барча электр энергияси ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман, – дейди маҳалла фаолларидан Б. Жолмирзаев.

Дарҳақиқат, аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида олиб борилаётган бу каби ислоҳотлардан бошқа ҳудудлардаги маҳаллалар аҳолиси ҳам мамнун бўлмоқда.

Хусусан, Боғот  туман электр таъминоти корхонаси томонидан "Боғзор" маҳалласида 1362-сонли трансформатор юкламасини камайтириш мақсадида қуввати 250  кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилиши маҳалладаги 204 та хонадон аҳолисининг электр энергияси таъминотини янада яхшилади.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 15.06.2020
  • 1341
Sayt xaritasi