ALOQA UCHUN

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ВИЛОЯТИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ВИЛОЯТИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги барча электр таъминоти корхоналари томонидан электр тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш, ҳаво тармоқлари ва таянч устунларини монтаж-демонтаж, нимстанцияларни кузги-қишки даврда бенуқсон ишлаши учун реконструкция ва модернизация ва бошқа қатор ишлар тизимли, белгиланган режа-жадвал асосида хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилмоқда.  

ЗАНГИОТА ТУМАНИ

Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан айни пайтда электр тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Шунингдек, тумандаги “Эшонгузар” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида ҳаво тармоқларини муҳофаза ҳудудида жойлашга ноқонуний бино-иншоотларни қуришни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, тушунтиришлар бериб ўтилмоқда. Бу каби ишлар ҳар куни  барча маҳаллаларда ўтказиб келинмоқда.  

Бундан ташқари, ташкилотлар томонидан ўтказилган маблағлар ҳисобига техник хизмат кўрсатиш ишлари, тушум бўйича ойлик режани бажариш ишларига аҳамият қаратилмоқда. Яқинда "Сергели" подстанциясидан чикувчи 6 кВли "Бозор" фидери  2-таянчини темир-бетон устунига алмаштириш ишлари олиб борилди.

ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ

Ўрта Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳам электр тармоқларида кунлик иш режаларини бажариш доирасида "Туябўғиз" нимстанциясида қатор таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, Президентимизнинг янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган №2639-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида ҳудуддаги янги қурилган уйларни сифатли электр энергияси билан мақсадида  темир-бетон устунлар ва СИП кабель тармоқларини тортиш ишларини амалга оширмоқдалар.

БЎКА ТУМАНИ

Бу ерда ҳам навбатдаги вазифалар ижроси таъминланмоқда. Хусусан, "ЛМД-1" линиясини кўрикдан ўтказиш, шунингдек, "Бўка-1" участкаси бўлими ТП-28 0,4 кВ 1-тармоғида жорий таъмирлаш ва янги электр энергияси истеъмолчиларини тармоққа улаш ишларини якунига етказиш, "Бўка-2" участкаси бўлими ТП-433 0,4 кВли ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш,  ТП-195 қўлбола ёғоч устунларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Корхонанинг нимстанция хизмати томонидан "Ойбек" нимстанциясида Т-1 ни РПН-13 ҳолатидан 15-ҳолатига кўтариш, "Жамбул" участкаси бўлими ходимлари томонидан "ягона дарча" орқали келиб тушган мурожаат юзасидан электр ҳаво линиясини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Бу борадаги ишларни бажариш учун зарур бўлган электр асбоб-ускуна ва жиҳозлар "Тошкент ҲЭТК"  АЖ моддий-техник базаси томонидан етказилиши таъминлаб келинмоқда.      

БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ

Маълумки, Бўстонлиқ тумани Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоят марказидан олисда жойлашишига қарамасдан, бу ерда истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш юзасидан барча ишлар бир маромда олиб борилмоқда.

Хусусан, корхона нимстанция хизмати ходимлари томонидан айни кунларда 110/10 кВ "Белдерсой" нимстанциясида Т-1 да ва 1СШ 10 кВда жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, шу каби ишлар қолган электр тармоқларида ҳам тизимли давом эттирилмоқда.

ЗАФАР ТУМАНИ

Мазкур туман ҳам вилоятнинг энг олис туманларидан ҳисобланади. Бу ерда ҳам аҳоли ва юридик  электр энергияси истеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жойлардаги ҳаво тармоқларини модернизация ва реконструкция ишларини режада белгиланган муддатларда ниҳоясига етказиш, корхона ва қатор МЧЖлар ўртасида ўзаро тузилган техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларга  асосан янги темир-бетон устунлар етказиб бериш ишлари бажарилмоқда.

"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

 

  • 15.06.2020
  • 7398
Sayt xaritasi