ALOQA UCHUN

Электр энергиясини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Электр энергиясини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг Тойлоқ туман электр таъминоти корхонаси томонидан аҳолини электр энергиясини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, “Тараққиёт” МЙФ да ТП-586 трансформатор пунктига 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига 300 метр СИП тортилди. “Бачки” ҚФЙ нинг ТП-554 га 10 дона темир бетон устунлари ўрнатилди. “Давлатобод” МФЙ га ҳам ТП-241 га 5 дона темир бетон устунлар ўрнатилиб, 0,4 кВли ҳаво линиясига 300 метр СИП тортилди. ТП-326 трансформаторга 15 дона темир бетон устунлари ўрнатилди ва 0,4 кВли 670 метр СИП тортилди. “Хўжаюз” МФЙ га 10 кВли ҳаво тармоғига 15 дона темир бетон устунлари, ТП-371 га 0,4 кВли ҳаво тармоғига 25 дона темир бетон устунлари ўрнатилди. “Ястепа” МФЙ га 30 та темир бетон устунлари ва ТП-152 га қўшимча 63/10 кВли трансформатор ўрнатилди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПК-3630-сонли 2020 йилда “Обод қишлоқ” дастурини бажариш мақсадида “Галаботир” МФЙ “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, ушбу маҳаллага 30 дона темир бетон устунлари ҳамда ТП-562 га қўшимча 63/10 трансформатори ўрнатилди.
  • 13.06.2020
  • 1635
Sayt xaritasi