ALOQA UCHUN

ОҚОЛТИНДА ЯНГИЛАНГАН ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

ОҚОЛТИНДА ЯНГИЛАНГАН ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларида электр энергияси таъминотини тиклаш ишлари айни авж паллада бўлиб, самарали натижаларга эришишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги барча электр таъминоти корхоналаридан носозликларни бартараф этишга сафарбар қилинган малакали ишчи-ходимларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатликда фаолият юритаётгани асосий омил бўлмоқда.


 

Хусусан, Оқолтин туманида "Тошкент шаҳар ЭТК" АЖ ва "Сирдарё  ҲЭТК" АЖ ҳамкорликда "Саховат" маҳалласи ҳудудида жойлашган 91-сонли трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғининг 800 метрига СИП-2 кабеллари тортилиб,  20 дона темир-бетон устуни ўрнатилди.

Шунингдек, айни пайтда "Қашқадарё ҲЭТК" ва Оқолтин ТЭТК ходимлари ҳамкорлигида тумандаги "Шодлик" МФЙ ҳудуди истеъмолчиларига замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари олиб борилаётгани келгусида маҳаллий аҳолига фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда қатор қулайликлар яратиши шубҳасиздир.

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

  • 12.06.2020
  • 1336
Sayt xaritasi