“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ЯНГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ХИЗМАТДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ТОПШИРИЛДИ
Халқ дардини ўйлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш бугунги кун талабидир.
Шу маънода, халқимизга сифатли электр энергияси етказиб бериш ҳамда электр таъминотини янада яхшилаш борасида бугунги кунда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жойларда кенг қамровли қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Маълумки, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатишда ҳар бир бўлим, хизмат, туман ва шаҳарларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлиги ошириш, улар учун қулай иш шароитларини яратишда, қолаверса ҳар бир ишнинг сифатли, ўз вақтида бажарилишида, албатта, замонавий техникалар хизматидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугун "Фарғона ҲЭТК" АЖ автотранспорт ва механизмлар хизматига 16 тонналик янги русумдаги оғир юк кўтариш машинаси топширилди.
Бундан ташқари, Давлат дастурлари ҳамда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида намунали бажариб, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келаётган Бувайда туман электр таъминоти корхонасига ҳам 1 дона “Газел” русумли енгил юк машинаси топширилди.
Бу каби қулайликлар соҳа ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, фуқароларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатишда яна бир муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати