ALOQA UCHUN

УЧТЕПА ВА СЕРГЕЛИ ТУМАНЛАРИДА ЖОРИЙ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

УЧТЕПА ВА СЕРГЕЛИ ТУМАНЛАРИДА ЖОРИЙ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар қаторида ер ости ва устки тармоқларидаги носозлик ҳолатларини аниқлаш, уларни зудлик билан бартараф этиш ишлари ҳамиша муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Боиси электр энергиясини узатиш тармоқларида пайдо бўладиган носозликлар (авариялар) аҳолининг электр энергияси таъминотидан узилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан тасдиқланган режага асосан бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Чилонзор 21-мавзе ҳудудида қуввати 10 кВ бўлган 2225-трансформатор пунктидан янги турар жой биносига қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли кабель тармоқларини улаш ишлари олиб борилганини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу билан тумандаги 13 та кўп қаватли аҳоли хонадонларига янада сифатли  электр энергияси етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, жамият томонидан жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, «Тақачи» маҳалласи, Шароф кўчасидаги 373-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари ҳамда  «Хожиобод» МФЙ, Маҳорат кўчаси, қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли кабель тармоқларида монтаж ишлари олиб борилди. Шунингдек, айни пайтда Тепақўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли 3371-сонли трансформатор пункти, фидер “Зеро-1,2” тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби ишлар пойхтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам тизимли давом эттирилмоқда. Жумладан, Сергели туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Йўлдош МФЙ ҳудудидаги қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли 2831-трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

  • 11.06.2020
  • 1275
Sayt xaritasi