ALOQA UCHUN

ҲАДРА ҚИШЛОҒИ “ПОЛВОН” МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНДИ

ҲАДРА ҚИШЛОҒИ “ПОЛВОН” МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНДИ

Ёзнинг иссиқ кунлари бошланди. Айни ҳарорат кўтарилган пайтда маиший техника, яъни совутгичлардан фойдаланиш табиийки янада ошади. Бу эса етказиб берилаётган электр энергияси сифатига бевосита боғлиқ масаладир. Шу маънода “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг сифатли электр энергиясига бўлган талабини қондириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросига асосан, Қўшкўпир туманининг Ҳадра қишлоғи “Полвон” маҳалласида жойлашган 110 кВАлик 4211-сонли трансформатор юкламасини камайтиш мақсадида 200 метр 10/6 кВ ва 700 метр узунликдаги 0,4 кВлик ҳаво тармоқлари тортилиб, 80 метр СИП кабелллари аҳоли хонадонларининг фасад қисмларидан ўтказилди. Бунинг учун 0,4 кВлик 10 та, 10 кВлик 6 та темир-бетон устуни ҳамда қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди.

Жамият томонидан амалга оширилган бу каби ишлардан маҳалла аҳолиси жуда мамнун.

Кўп йиллар давомида электр энергияси борасида муаммолар бор эди. Мана, ҳозирда улар босқичма-босқич бартараф этилиб, хонадонларимизда электр энергиясида деярли узилишлар кузатилмаяпти.  Бундай шароитларни яратиб бераётган соҳа мутасаддилари, қолаверса ишчи-ходимларга алоҳида ташаккуримни айтамоқчиман, – дейди маҳалла фаоли Ойша Давлетова.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 10.06.2020
  • 1470
Sayt xaritasi