ПОЙТАХТ ТУМАНЛАРИДА РЕЖА АСОСИДА ВАЗИФАЛАР БАЖАРИЛМОҚДА
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi» АJнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан 2020 йилга белгиланган режа асосида вазифалар бажарилмоқда.
Хусусан, Сергели электр таъминоти корхонаси томонидан «Ўзгариш» нимстанцияси «Пок» фидеридан чиқувчи «Қум-ариқ» МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи 0,6 кВли ер остидан ўтган кабель тармоқларида монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бу каби ишлар айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳудуддаги барча маҳаллаларда олиб борилаётир.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида биргина Мирзо Улуғбек туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йил бошидан 44 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди, 84 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Маълумки, вақт ўтиши билан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талаб ортиши ҳамда ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил топиши мавжуд трансформатор пунктларининг ўта юклама билан ишлашига олиб келади. Шуни инобатга олган ҳолда, белгиланган Давлат дастурлари ижроси юзасидан эндиликда туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Дархон» маҳалласи Оққўрғон кўчасидаги ПС «Астрономический»дан чиқувчи фидер “Оққўрғон 1-2” узатмасидан таъминланувчи қуввати 630 кВА бўлган 6425-сонли трансформатор пункти ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шунингдек, ушбу худуддаги истеъмолчиларга сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида ушбу тизимдаги юқори кучланишли қуввати 10 кВ бўлган 3725-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган ҳаво тармоқларидаги эски алюминий симлар 510 метрдан ортиқ янги замонавий СИП кабелларига алмаштирилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Мирзо Улуғбек туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 84 минг 031 та, юридик истеъмолчилар сони эса 3 минг 501 тани ташкил қилади.
Учтепа туманида ҳам аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида модернизация ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Умуман олганда, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар тизимли, белгиланган режаларга мувофиқ бажарилмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.