ҲАМЖИҲАТЛИК НУМУНАСИ
Шу кунларда «Жиззах ҲЭТК» АЖ тасарруфидаги Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Ш. Рашидов ва Пахтакор ТЭТКларидан жами 24 нафар ходим Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги «Ҳақиқат» МФЙ Чинобод аҳоли пункти ҳудудида жойлашган аҳоли уй-жойларининг сув талафотидан шикастланган электр тармоқлари ҳамда ускуналарни қайта тиклаш, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида фаол қатнашмоқдалар.
Хусусан, хонадонларга кирувчи тармоқларни таъмирлаш, ички электр тармоқларини тартибга солиш, жойлардаги электр тармоқ ва трансформатор пунктларида таъмирлаш-тиклаш, шунингдек, кўча ёритиш тизимларини ўрнатиш ишларида ҳамкасбларига кўмак бермоқдалар.
Муаммоларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатларга аҳоли томонидан миннатдорчилик билдирилаётгани энергетикларимиз кучига-куч қўшиб, янада ғайрат билан ишлашларига мадад бермоқда.
“Жиззах ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати