ALOQA UCHUN

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ  ҳамда тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналарининг ишчи-ходимлари томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида электр ҳаво ҳамда ер ости тармоқларидаги авария ҳолатларини аниқлаш ва жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш трансформатор пунктларида таъмирлаш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда, авария-диспетчерлик хизматига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича мунтазам чора-тадбирлар олиб борилиб, ҳар бир туман  электр таъминоти корхоналарида мурожаатларни вақтида ижобий ҳал этиш учун махсус хизмат автотранспортлари бириктирилган.

Хусусан, Чилонзор туман электр таъминоти корхонасига тумандаги 19-мавзеда жойлашган 47- ҳамда 48-кўп қаватли уйларни электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли қуввати 10 кВ бўлган 1970-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи паст кучланишли 0,4 кВли ер остидан ўтган кабель тармоғидаги узилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича келиб тушган мурожаат зудлик билан ҳал этилиб, электр таъминоти қайта тикланди.

Мазкур давомли ишлар аслида ҳар куни белгиланган жойларда режа асосида олиб борилмоқда. Қолаверса, ҳозирги карантин пайтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва аниқланган носозликларни вақтида бартараф этиш «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарининг муҳим мақсад ва вазифаларидан биридир.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

 

  • 05.06.2020
  • 1454
Sayt xaritasi