ALOQA UCHUN

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири халқ фаровонлигини ошириш, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашни таъминлаш ҳисобланади. Кейинги йилларда бу борадаги ишларга катта эътибор қаратилиб, қишлоқ аҳлининг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароитга эга намунавий лойиҳалар асосида турар жойлар барпо этилиши кўлами тобора кенгайтирилмоқда.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан юқоридаги эзгу ғояларга қаратилган Давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2639 сонли қарорига асосан, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги “Шодлик” МФЙ ҳудудида 4 қаватли 1 дона турар жой ва 62 та коттеж уйлар учун ПМК-25 ҳаво тармоғидан 10 кВли 1,8 км қўшимча ҳаво тармоқлари тортилиб, 30 дона темир-бетон таянч ўрнатилмоқда. Шу билан бирга маҳаллий аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 100 кВ ва 160 кВли транформаторлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, Шароф Рашидов туманида «Обод маҳалла» Давлат дастури ижроси доирасида  туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Тўптолобод» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида кўчага 3 дона темир-бетон таянч ўрнатилиб, 10 кВли ҳаво тармоғида реконструкция ишлари амалга оширилди. Ишлар якунига етгач эса ҳудудда 160 кВли трансформатор ҳам ўрнатилиб, ишга туширилди.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

  • 04.06.2020
  • 1553
Sayt xaritasi