УЧТЕПА ТУМАНИДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан, карантин даврига қарамай, кунлик иш режаси бўйича белгиланган вазифалар, яъни жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш пунктларининг назорат текширувлари, аниқланган носозликларни бартараф этиш, қолаверса ободонлаштириш каби доимий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил бошидан 17 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пункти мукаммал ҳамда 38 дона қуввати 10 кВ бўлган трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, тумандаги “Бешқайрағоч” МФЙ ҳудудида жойлашган 2462-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи паст кучланишли 0,4 кВ электр узатиш ҳаво тармоқларидаги эски альюминий симлар замонавий СИП симларига алмаштирилди.
Тумандаги «Озодлик» нимстанциси ва «Термос» РПси оралиғидаги, фидер Термос-1каб А узатмасидан таъминланувчи, қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли кабель тармоғидаги шикастланган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қатор паст кучланишли қуввати 0,4 кВ бўлган кабель тармоқлари янгиланиши орқали маҳаллий электр энергияси истеъмолчилари таъминотини янада яхшилашга эришилади, – дейди Учтепа туман электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси М. Миркомилов. – Серғайрат ходимларнинг ҳар ишда жонбозлиги қилаётган ишида ҳам намоён. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш каби ишлар ходимларнинг доимий иш вазифасига айланган.
Таъкидлаш жоизки, жамиятнинг барча туман электр таъминоти корхоналари авария-диспетчерлик хизматига аҳоли истеъмолчиларидан жами келиб тушган 651 га яқин мурожаат бўйича хонадонлардаги электр таъминотидаги носозликлар ижобий ҳал этилди.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати