"ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" АЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ "ФАРҒОНА ҲЭТК" АЖ ТОМОНИДАН ВИЛОЯТДДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси У.Мустафоев Фарғона вилоятига ташриф буюриб, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиб чиқди.
Ҳусусан, давлатимиз раҳбари томонидан сўнги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар пировардида, барча соҳалар каби республиканинг энергетика соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Юқоридаги лойиҳаларни тез фурсатларда якунлаш, бунда истеъмолчиларга электр энергияси узатилишида ишончлиликни таъминлаш, барқарор ҳамда сифатли етказиб бериш, шунингдек фавқулодда аварияли узилишларнинг олдини олиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ташаббуси билан янги сцепная арматура ишлаб чикариш цехи ўз фаолиятини бошлайди.
Ишлаб чиқариш истиқболларида Р-645, РА-1500, ES-1500, Р-70, DN-1 маркадаги сцепная арматуралар ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлиб, бунинг натижасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар учун зарур бўлган темир маҳсулотларини тўлиқ қоплаш кўзда тутилган, шунингдек дастурлар доирасидаги эҳтиёжлардан ташқари ишлаб чиқариладиган юқоридаги маҳсулотлар давлат шартномавий хизматлари орқали истеъмолчиларга шартномавий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам етказиб берилиши кўзда тутилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси жамиятда йўлга қўйилиши кутилаётган ишлаб чиқариш цехига фақат энг замонавий қурилмалар билан жихозлаш, иш самарадорлиги юқори бўлган жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, жамиятда қарийиб бир йил муқаддам фаолиятни бошлаган темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехининг ишлаб чиқариш қувватини 2 баробарга ошириш кутилмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖда фаолият кўсатаётган замонавий темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи хозирда 10 дан ортиқ ёшларларни иш билан таъминлаб, унда кунлик 2 турдаги маҳсулот 30 донадан ишлаб чиқарилмоқда.
Бироқ, давлат дастурлари ижросиниўрнатилган муддатларда ва сифатли бажариш, мурожаатларга асосан жойларда электр тармоқлар сифатини яхшилаш ҳамда тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатишни инобатга олиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти топшириғига кўра, у ерда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш белгиланган эди. Бугунги кунда аниқ белгиланган чора–тадбирларнинг самарали ижроси натижасида цехнинг кунлик ишлаб чиқарш қуввати 60 донага етказилиб, қўшимча 10 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Шу билан бир қаторда, вилоятнинг чекка ҳудудларидаги аҳоли пунктларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Ёзёвон туманига юқори кучланишли 110 кВли тармоқ тортиш ишлари якунланди.
2019 йил давлатимиз президентининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Ёзёвон туманига 110 кВли янги электр узатиш тармоғини қуриш топшириғи берилган эди. Ушбу лойиҳага асосида, СК22,1 русумли темир-бетон таянчдан 91 дона, 14 комплект У1103Н хамда 5 комплект П1103Н метал таянчлар ўрнатилиб, 22,1 км узунликда электр узатиш тармоғи тортилди. Бугунги кунда туманнинг электр энергиясига бўлган ишончлилиги ортишига эришилди.
Ўз навбатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси юқоридаги лойиҳаларни ишга туширишда замон талабларига мос инновацион технологиялардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек жамиятда меҳнат қилаётган ишчи–ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталиб, тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.