ALOQA UCHUN

“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖ: МАҚСАДИМИЗ ХАЛҚИМИЗ УЧУН МУНОСИБ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЯРАТИШ

“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖ: МАҚСАДИМИЗ ХАЛҚИМИЗ УЧУН МУНОСИБ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЯРАТИШ

Бугун қай бир соҳа фаолиятини олмайлик, барчаси халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, одамларнинг тинч ва осойишта, ҳар бир ўтаётган кунидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган.  Бу борадаги барча саъй-ҳаракатлар Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилаётган ва ҳаётимизга татбиқ этилаётган қарор ва фармонлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан амалиётга татбиқ этилаётган қарор ва Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинаётгани бунга мисол бўла олади.

Хусусан,   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ Бағдод тумани “Бекобод” МФЙ ҳудудида янги замонавий трансформатор пункти ўрнатилиб, фойдаланишга топширилгани маҳаллий аҳолини беҳад қувонтирди.

Маҳаллламизда 540 дан ортиқ хонадон бўлиб, шу кунга қадар ҳудуддаги аҳолига 3 та трансформатор хизмат қилиб келаётганди. Энг чекка ҳудудларимизда электр кучи пастлиги сабаб, маиший техника воситаларидан фойдаланишда қийинчиликлар мавжуд эди, – дейди “Бекобод” МФЙ оқсоқоли Бахтиёр Бойигитов. – Маҳалламиз фаоллари билан туман электр таъминоти корхонасига йўллаган мурожаатимиз мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилгач, асосли деб топилди ва  маҳалламизга янги трансформатор ўрнатилди. ҳозирда ушбу трансформатор 120 та хонадонга хизмат қилмоқда. Шу билан маҳалламиздаги фуқароларимизнинг электр энергиясига бўлган эхтиёжи қондирилди. Бир сўз билан айтганда, маҳалла аҳли хурсанд. Бу борада ҳалқ хизматида бўлган барча соҳа ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Айни пайтда ҳудудларда электр таъминоти бўйича барча ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Мақсад эса битта – у ҳам бўлса, истеъмолчиларни барқарор, сифатли электр энергияси билан таъминлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш.

"Фарғона ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 20.05.2020
  • 1390
Sayt xaritasi