АСОСИЙ МАКСАД ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА СИФАТЛИ ВА УЗЛУКСИЗ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДИР
Аҳолининг коммунал хизматларга бўлган эҳтиёжи юқори ҳисобланади. Боиси газ, сув, электр энергияси яшаш турмушимизнинг муҳим омилидир. «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари ходимларининг мақсад ва вазифаси ҳам аҳолига узлуксиз электр энергияси таъминотини етказиб бериш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Соҳа ходимлари кези келганда кунни-тунга, тунни-кунга улаб иш самарадорлигини янада оширишга ҳаракат қилишади. Гарчи иш тартиби бир мезонда олиб борилса-да, кун давомида белгиланган режага мувофиқ жойлардаги электр энергиясини тақсимлаш пунктлари, ер ости ва устки юқори кучланишли кабель тармоқлари ва трансформатор пунктларини доимий техник-тафтиш кўригидан ўтказиб боришади. Зеро, хавфсизлик инсон ҳаёти учун муҳим тамойилдир.
Бу борада «Сергели ТЭТК» томонидан «Ал-Фарғоний» МФЙдаги ТП-2810-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари, «Олмазор ТЭТК» томонидан «Ғалаба боғи», «Қора Сарой» ва «Сариқсу» кўчаларидаги жами 250 та маҳаллий аҳоли хонадонлари, «Қора-Қамиш» 1-4 мавзесидаги 1850 та хонадонлар учун ўрнатилган трансформатор пунктлари, «Учтепа ТЭТК» томонидан «Алмоний», «Бешқайроғоч», «Давлатобод МФЙ ва «Дадил» кўчаларида жами 5000га яқин аҳоли хонадони учун етказилаётган электр энергиясини тақсимлаш пунктлари техник-тафтиш назоратидан ўтказилди.
Шунингдек, туман эектр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Шайхонтоҳур тумани «Янги Камолон» МФЙ худудидаги юқори кучланишли «Кўпчилик» узатмасидан таъминланувчи ТП-341-сонли трансформатор пункти қуввати 630 кВА бўлган трансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда. Зеро истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш соҳа ходимларининг асосий вазифасидир.
“Toshkent shahar ЕТК” AJ матбуот хизмати.