"ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ: БАРЧА ТУМАНЛАРДА ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жамоаси аҳоли фаровонлиги, юрт равнақи йўлида қабул қилинган ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари асосида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилмоқдалар. Бунга, айниқса, мамлакатимизда давом этаётган эпидемиологик вазиятга қарамай, Жамиятнинг барча таркибий электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган ишлар орқали гувоҳ бўлиш мумкин.
Қибрай тумани. Қибрай ТЭТК ходимларига ҳудуддаги 6 кВ ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, шикастланган қисмини алмаштириш, шунингдек, ячейкаларни таъмирлаш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича йўриқномалар мунтазам ўтказиб келинади. Айни пайтда 35/10 кВли "Тузел" нимстанцияси ҳудудида тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Зангиота тумани. Айни пайтда бу ерда 35 кВлик "Л-14-Э " ҳаво тармоғини ГЭС-14 га улаш бўйича якуний босқич ишлари амалга оширилиб, 6 кВлик ф. "Газпарма ХТ" 1156-сонли, 10 кВлик ф. "Ёшлик ХТ" 853-сонли трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари якунланиш босқичида. Шунингдек, корхона ишчи-ходимлари томонидан туманда жойлашган 6 кВ фидер "Бўз-Сув ХТ" 316-сонли 0,4 кВли ҳаво тармоғини жорий таъмирлаш ва дарахт шохларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрта Чирчиқ тумани. Бу ерда барча нимстанциялар ҳудудларини ободонлаштириш, аварияли ҳолатлар, кабель линияларидаги нуқсонлар бартараф этилиб, дарахт шохларидан тозалаш каби ишлар олиб борилмоқда. 35/10 кВлик "Машъал" фидерида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, №45-ТПга қўшимча 100 кВлик трансформатор ўрнатилди. Айни пайтда темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Қуйи Чирчиқ туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 35 кВлик "Л-Олимкент" ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.
Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси "Шўралисой" участка бўлими ходимлари томонидан кучли шамол, ёғингарчилик оқибатларидан кейинги фидер "7к ВЛ-6кВ" ҳаво тармоғидаги салқи кабель симларини тортиш ва дарахт шохларидан тозалаш ишлари бажариляпти.
Бўстонлиқ тумани электр таъминоти корхонаси нимстанция хизмати ишчи-ходимлари томонидан 110/6 кВлик "Қоранкўл" нимстанцияси Т-1 Ввод 6 кВлик С-фазасида нуқсонни бартараф этиш ишлари олиб борилди.
Умуман олганда, "Тошкент ҲЭТК" АЖ томонидан туман, шаҳар электр тармоқлари корхоналарига қарашли ва хизмат кўрсатувчи трансформатор пунктларини реконструкция-модернизация, яъни куйган трансформаторларни янгисига алмаштириш, эскиларини жорий таъмирлаш ишлари самарали олиб борилмоқда. Оҳангарон шаҳрида ташкил қилиниган эркин-иқтисодий зонасида "Зарбдор" подстанциясидан 6 кВлик кабель линиясини тортиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари аҳолининг мурожаатлари эътиборга олиниб, эски симёғочлар демонтаж қилинди, янги темир-бетон устунлари қўйилди. Бунинг учун зарур асбоб-ускуна ва техникалар жамиятнинг моддий-техник базасидан етказилиши таъминланди. Ҳар куни бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши эҳтимоли бўлган ҳолатлар, уларнинг олдини олишга қаратилган хавфсизлик техникасига доир йўриқномалар корхона бошлиқлари ва бош муҳандислари томонидан ўтказиб борилмоқда.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.