ALOQA UCHUN

ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳудуддаги «Совунгарлик» МФЙ аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида кўчага 10 кВли ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянч ўрнатиш ва унга 160 кВ кучланишли трансформаторини улаш ҳамда ишга тушириш жараёни қизғин олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан юқоридаги ишлар тумандаги «Тўптолобод» МФЙ ҳудудида ҳам амалга оширилиб, бу ерда ҳам 160 кВ кучланишли трансформатор ўрнатиляпти.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг ишчи-ходимлари томонидан Фориш туманида жойлашган 110 кВли «Янгиқишлоқ» ҳаво тармоғига қушлар қўнмаслиги учун (ППЗ) ҳимоя воситаси ўрнатилмоқда. Шу билан биргаликда нуқсонли изоляторларни алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Жиззах ҲЭТК” матбуот хизмати.

  • 15.05.2020
  • 1512
Sayt xaritasi