ALOQA UCHUN

СОҲАДА КЎРИЛАЁТГАН ТИЗИМЛИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИМИЗНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТИР

КЎРИЛАЁТГАН  ТИЗИМЛИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИМИЗНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТИР

"Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан  истеъмолчиларнинг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ, биргина жорий йилнинг биринчи чорагида Андижон шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан “Ишчилар” МФЙ ҳудудида жойлашган ТП 855/400 кВА, "Ҳамкорлик" МФЙда жойлашган ТП 161/400 кВА, “Аҳмад Яссавий” МФЙ ҳудудидаги ТП 424/630 кВА,  "Андижон" МФЙ ҳудудида жойлашган ТП 193/400 кВА, "Султонжўра" МФЙ  ҳудудда жойлашган ТП 5/400 кВА, ТП 54/400 кВА,  ТП 5/400 кВА, ТП 54/400 кВА,  "Шўрбулоқ" МФЙ "Исаққори" кўчасидаги ТП 743/250 кВА трансформаторларидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоғидаги ёғоч таянчлар темир-бетон устунларига алмаштирилиб, СИП изоляцион кабель тармоқлари тортилмоқда. 

Шу билан бир қаторда, Андижон шаҳар “Андижон” МФЙ аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудда жойлашган ТП 596/630 кВА трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида ГКТП 250/6 кВА қувватли трансформатор ўрнатилди. Ҳозирда монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган ишларнинг ҳар бир босқичида соҳа вакиллари томонидан янги турар жойларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга алоҳида аҳамият берилади. "Ал-Бухорий" МФЙ ҳудудида миллий гвардия ходимлари учун қурилаётган кўп қаватли уйларни электр энергияси билан таъминлаш орқали уларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш мақсадида ГКТП 250/6 кВА трансформатор олиб келиниб, 6 кВли кабель ва ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Кўрилаётган ана шундай тизимли чора-тадбирлар иқтисодиётимиз ва ижтимоий ҳаётимизни барқарор ривожлантиришга хизмат қилаётгани қувонарли албатта.

  “Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 15.05.2020
  • 1388
Sayt xaritasi