ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЭСЛАТМА!

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЭСЛАТМА!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ веб-сайтидаги “Шахсий кабинет (http://www.het.uz/oz/pages/view/personal_account)” орқали логин ва паролни киритган ҳолда шахсий ҳисоб рақамингизга оид маълумотлар – истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқалар тўғрисида реал вақт (оn-line) режимида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Бунинг учун олдиндан Сизнинг мобиль алоқа рақамингиз турар жойингиздаги электр таъминоти корхонаси ёки банк кассалари орқали тизимга уланган бўлиши ҳамда телефон рақамингизга “Шахсий кабинет (http://www.het.uz/oz/pages/view/personal_account)” га кириш учун логин кўрсатилган SMS-хабар тақдим этилган бўлиши лозим. 

“Шахсий кабинет”га кириш учун тизимга уланган мобиль рақамингиздан “P” ҳарфини 2100 қисқа рақамига SMS-хабар кўринишида юборинг ва паролга эга бўлинг. 

Шунингдек, 2100 қисқа рақамига “D” ҳарфини SMS-хабар кўринишда юбориб, бугунги кундаги мавжуд қарзингиз ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ яна бир бор эслатиб ўтади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 13.05.2020
  • 15390
Sayt xaritasi