ALOQA UCHUN

СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Сергели туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Дўстлик» маҳалласи ва «Дарё бўйи» маҳалласи ҳудудларидаги аҳоли хонадонларини сифатли ва узлуксиз электр таъминотини яхшилаш мақсадида ЦРП Сергели нимстанцияси Бальтиевский фидеридан чиқувчи 10 кВли юқори кучланишли ТП-2875-сонли ҳамда РП Фурқатдан чиқувчи Венера 1, 2 фидеридан чиқувчи ТП-2859-сонли трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туманга қарашли «Дарё бўйи», «Нилуфар» маҳаллаларида «Обод маҳалла» дастурига асосан  ушбу МФЙ ҳудудларида жойлашган трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларидаги эски альюминий симлар ўрнига 0,4  кВли  100 м узунликдаги янги замонавий СИП кабеллари тортилди. «Қурувчилар» мавзесидаги Ҳарбийлар уйларига ҳам 1 та 10 кВли юқори кучланишли  трансформатор пункти ўрнатилиб ишга туширилиши натижасида мавзедаги 65 та хонадоннинг электр энергияси янада яхшиланди.

Айни карантин даврида Сергели туман электр таъминоти корхонаси томонидан 5 та ТП жорий таъмирланди ва 4 та паст кучланишли 0,4 кВли ТП дан чиқувчи 4,2 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди ҳамда «Зарунар» МФЙ аҳоли истеъмолчиларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 0,4 кВли паст кучланишли 300 м узунликдаги янги замонавий СИП симлари тортилди.

Бу борадаги ишлар билан бир қаторда электр узатиш ҳаво тармоқларини тўлиқ кўрикдан ўтказиш, дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби белгиланган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режа-жадвалга асосан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги барча электр таъминоти корхоналарида олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 13.05.2020
  • 1521
Sayt xaritasi