“ХОРАЗМ ҲЭТК” АЖ: ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилга белгиланган режа кўрсаткичлари ижросини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябридаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан Урганч тумани, “Шохидонлар” маҳалласига қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор қурилиб, юклама билан ишлаб турган ТП-5712 трансформатор пункти алмаштирилиши натижасида ҳудудда истиқомат қилаётган 190 та хонадоннинг электр энергия таъминоти яхшиланди. Бу борадаги ишлар тумандаги “Гулистон” маҳалласида ҳам олиб борилди. Бу ерда қуввати ТП- 250 кВА бўлган янги трансформатор қурилди.
Бундан ташқари, Хоразм вилояти ҳудудида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида Жамият тасарруфидаги Қўшкўпир тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Полвон” маҳалласида дастур асосида янги 10 кВли электр узатиш тармоқлари ўтказилиб, қўшимча трансформатор пункти ўрнатилиши орқали 197 та хонадон сифатли электр энергиясидан баҳраманд бўлиши таъминланди.
Бу борадаги ишлар Урганч шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам олиб борилмоқда. Шаҳардаги “Олма боғ” маҳалласида дастур асосида 10 кВли электр тармоқлари ўрнатилиб, 400 кВА қувватга эга янги тарансформатор ўрнатилиши натижасида ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган 520 та хонадоннинг электр энергияси янда яхшиланди.
“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.