ALOQA UCHUN

ШАҲАР ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧАДИ

ШАҲАР ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧАДИ

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида коронавирус билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бориши билан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарурлиги таъкидланган эди. Шу асосда Нукус шаҳри ва туманлардаги  объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини карантин талабларига риоя қилган ҳолда олиб боришга рухсат берилганидан сўнг, барча жойларда 2020 йилга белгиланган ишлар авж олиб кетди.

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган “Таслақ” макон фуқаролар йиғинида ҳам йирик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошланган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад шаҳарга кираверишдаги йўлларнинг атрофини замонавий қиёфага келтириш этиб белгиланган.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан учта йирик МФЙ ҳисобланган “Таслақ”, “Алланияз Қаҳрамон” ва “Хўжан овул” чоррраҳасида замонавий ландшафт дизайни асосида “яшил ҳудуд” барпо этиш асносида ушбу маҳаллаларни электр энергияси билан таъминловчи 10 кВли ҳаво тармоқлари устунлари қурилаётган “яшил ҳудуд”да қолиб кетиши ҳисобга олиниб, тармоқда таъмирлаш ишларини бажариш бўйича ечим қабул қилинди.

Объектга Нукус шаҳар электр таъминоти корхонасининг махсус техникалари келтирилиб, устунларнинг жойлашиш ўрни ўзгартирилиши натижасида бу ердаги барча ечимлар шаҳарнинг бош режаси талабларига жавоб берадиган ҳолга келтирилди.

“Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 12.05.2020
  • 1365
Sayt xaritasi