МЕҲР-МУРУВВАТ, ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОР – БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗДАН МЕРОС ФАЗИЛАТ
Бағрикенглик, инсонпарварлик қон-қонимизга сингиб кетган туйғулардир. Бугун ватандошларимиз ана шундай синовли кунларда ўзаро жипслашиб, муҳтожларга меҳр-саховат ёрдамларини кўрсатиш орқали қадимдан қадрланиб келган олижаноб фазилатларимиз, азалий анъаналаримизни намоён этиб келмоқда.
Халқимизнинг ана шундай эзгу хислатларини манзилли йўналтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилгани тадбиркорлар, ишбилармонлар, раҳбарлар ва қолаверса ҳар бир саховатпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтожларга хайр-эҳсон кўрсатиш йўлида айни муддао бўлди.
Шу қаторда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан муқаддас моҳи рамазон кунларида муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш мақсадида сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли, шу билан бирга Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туман электр тармоқлари корхоналари ходимлари ҳамда улар билан елкама-елка меҳнат қилаётган Андижон, Фарғона, Наманган энергетикларига гигиеник ва антисептик воситалар, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар тарқатилди. Шунингдек, талафот кўрган ҳудудлар аҳоли хонадонларининг электр таъминотини тиклаш-таъмирлаш учун қурилиш материаллари, электр ҳаво тармоқлари жиҳозлари етказиб берилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.