ХОРАЗМДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимизда карантин даврига қарамай, соҳада ислоҳотлар изчиллигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда. Бунда ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари ижросини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябридаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан Урганч туманидаги "Араблар", Шовот туманидаги “Ҳунарманд” маҳаллаларида янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши орқали мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи қарийб 650 та хонадон аҳолиси янада сифатли электр энергияси билан таъминланишига эришилди.
Шу билан бирга Хоразм вилоятида Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги фармонига асосан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси тубдан яхшиланмоқда.
Бу борада “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги Боғот ва Ҳазорасп туманлари электр таъминоти корхоналари томонидан ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ушбу ҳудудлардаги “Тўпчи” маҳалласи ҳамда “Бешта” қишлоғига Дастур асосида янги 10 кВли электр узатиш тармоқлари ўтказилиши, шунингдек, қўшимча трансформатор ўрнатилиши натижасида 500 дан ортиқ хонадон эгаларининг электр таъминоти янада яхшиланди.
“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.