ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СИФАТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган соҳага оид ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш борасида жойларда салмоқли ишлар қилинмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661 сонли қарори ижроси юзасидан Кармана тумани “Дўрман” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, қишлоқ ҳудудидаги трансформатор пункти юкини енгиллатиш учун қўшимча қуввати 100 кВА бўлган икки дона трансформатор ўрнатилди.
Айни пайтда 60 дан ортиқ темир-бетон таянчи ўрнатилиб, 600 метр узунликда 10 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи ҳамда 2,4 километр узунликда 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Навоийлик энергетиклар томонидан бу каби ишлар қолган туман ва шаҳарларда ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.