ALOQA UCHUN

ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРМОҚДАЛАР

ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРМОҚДАЛАР

“Toshkent shahar ЕТК” AJ ишчи-ходимлари томонидан карантин даврида аҳолига сифатли ҳамда ишончли электр энергияси етказиб бериш юзасидан кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23-ноябрдаги ПҚ-2661-сонли “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Сергели туман электр таъминоти корхонаси тумандаги 3-мавзе “Ал-Фарғоний” МФЙ ҳудудидаги ТП-2810-сонли тарнсформатор пунктида мукаммал таъмирлаш, шу билан бирга фидер Гептин ҲЛ-0,4 кВ паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолга келган қурилмаларни янгисига алмаштириш каби ишларни амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси малакали ишчилари томонидан айни вақтда тумандаги Давлатобод МФЙ, Чакмоний кўчаси Музикальний-1 фидерида ТП-89-сонли трансформатор нимстанциясида 180/10 кВли трансформатор юқори кучланишли 250/10 кВли трансформаторга алмаштирилди. Натижада ҳудуддаги аҳоли хонадонларининг электр таъминоти янада яхшиланди. Шунингдек, Памир-1,2 фидерида ТП-3536 ва ТП-3933-сонли трансформатор пунктлари оралиғидаги 10 кВли юқори кучланишли кабель тармоқлари янгисига алмаштирлмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси асосида “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мажмуани электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги 10 кВли юқори кучланишли 4-сонли трансформатор пунктида Зоология-1,2 фидери кабель тармоқларини ётқизиш ишлари якунига етай деб қолди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар пойтахт энергетиклари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

“Toshkent shahar ЕТК” AJ матбуот хизмати

  • 06.05.2020
  • 1322
Sayt xaritasi